أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

39. Тобеълар


التَّوَابِعُ
Тобеълар (эргашувчилар)


Юқорида айтиб ўтилган ўринларнинг бирида тушиш сабабига кўра бир калима рафъ, насб, жар қилинса, унинг эъроби аслий эъроб дейилади. Яна шундай эъроблар борки, улар «табаъий» (эргашувчи) дейилади. Тобеъ калима эъроби аслий калима эъробидан кейин келади.
Шунга кўра, кейин келган калима ўзидан олдинги калимага эргашгани учун рафъ, насб, жазм ёки жар қилинади.
Исмнинг неча ва қай ўринларда марфуъ, мансуб, мажрур бўлишини ҳамда феълнинг неча ва қай ўринларда марфуъ, мансуб, мажзум бўлишини сўзлаб ўтган эдик. Лекин қай вақтларда, исм юқорида кўрсатилган ўринлардан бошқасида марфуъ, мансуб, мажрур бўлади? Шунингдек, қай вақтларда феъл юқоридагидан бошқа ўринларда марфуъ, мансуб, мажзум бўлади? Бу ҳақда келгуси сатрларда танишамиз.
Масалан: خرج من الْمسجد الشبانُ ثُمَّ الشيوخُ десак, бунда الشيوخُ марфуъ бўлган. Лекин юқорида зикр этилган ўринларнинг бирортасида келмаган. Шунингдек, масалан, اشتريتُ قلمًا وكُراسًا десак, бунда كراسًا мансуб бўлган. Лекин юқорида зикр этилган насб ўринларининг бирортасида келмаган.
Шунингдек, масалан  يَجب عليك أنْ تكتُبَ وتقرأَдесак, бунда تقرأَ мансуб бўлган. Лекин юқорида зикр этилган насб ўринларининг бирортасида келмаган. Аввалги икки исм нима сабабли рафъ, насб билан мўъраб бўлган. Иккинчидаги феъл нима сабабли насб билан мўъраб бўлган? Бунга сабаб, ундан олдинги исмнинг эъроби бунга юққан (яъни, эргашган).
Шунинг учун булар олдиндаги эъроб билан эъробланганлар. Масалан, аввалги жумладаги الشبانُ нинг эъроби الشيوخُ га юққан ва олдиндаги калима каби у ҳам марфуъ бўлган. Иккинчи жумладаги قلمًا нинг эъроби كراسًا га юққанда мансуб бўлган. Учинчи жумладаги تكتُبَ нинг эъроби تقرأَ га юқганда, у мансуб бўлган.
Шу тариқа аввалги калиманинг эъроби юқиши сабабли унинг эъроби билан эъробланган калимага «тобеъ» (эргашувчи) дейилади.
Аввалги калима эса «матбуъ» (эргашилган) дейилади.
Тавобеъ (эргашувчилар) тўрт хилдир:
1) Наът. 2) Атф. 3) Тавкид. 4) Бадал.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]