Соддалаштирилган араб тили грамматикаси
(2-қисм)
(Араб тилининг енгиллаштирилган ва соддалаштирилган шаклдаги қоидалари)
Сўз боши
Оламлар парвардигори Аллоҳга хамдлар бўлсин, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом (соллалоҳу алайҳи васаллам)га салавот ва саломлар бўлсин.
Араб тили ― Аллоҳ таоло қуръон тили этиб танлаб олган буюк тил. Ҳақиқатда у ҳар бир мусулмоннинг қалбига яқиндир.
Араб тили, у ҳақида гапиришганидек жуда мураккаб тил эмас, балки жуда бой тил. Аслида эса талаба араб тилини ўрганиш мобайнида дуч келадиган барча муаммолар араб тилининг мураккаблигида эмас, балки бошқа сабабларга боғлиқ. Айнан шунинг учун, талабага ёрдам бериш мақсадида у билиши зарур бўлган араб тилининг бир неча асосий грамматик қоидаларини ўзида жамлаган бу китобни ёздик.
Биз имкон қадар грамматика қоидаларини математик қоидаларга ўхшаб қуруқ ёдлаб олишга асосланган ўқув услублардан четлашишга ҳаракат қилдик. Агар талаба айнан шу тарзда билим олишга ҳаракат қилса, у кўп меҳнатини ва вақтини бекорга сарфлайди, шунингдек бундай услуб билим олиш жараёнини мураккаблаштириб, қийинлаштиргани учун, эҳтимол тилни ўрганишга бўлган ишонч ва умидни йўқолишига олиб келиши мумкин.
Албатта, ҳар қандай тил, агар ундан амалда фойдаланилмаса уни ўрганишдан наф йўқ. Шунинг учун биз қоидаларни баён қилишда имкон қадар энг маъқул ҳолда ёндошишга ҳаракат қилдик.
Шунингдек бу қоидалар араб тилида гапнинг тузилишини ва моҳиятини тушунишда ёрдам беришини талаба англаб ҳис эта олишига ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Бу эса ўз навбатида унга ўз фикрларини ва туйғуларини тўғри ифодалашга ёрдам беради. Талаба бу қоидаларни яхшироқ тушуниши учун биз уларни ўзимизнинг тилда баён қилдик.
Грамматика қоидаларини ўрганиш асосий мақсад эмас, фақатгина тил ўрганиш учун бир восита эканлигини доим ёдда сақлаш лозим.
Аввалроқ ушбу китобнинг биринчи қисмини сизларга тақдим қилган эдик. Алҳамдулиллаҳ энди иккинчи қисмини сизларга тақдим этмоқдамиз.
Мазкур китобни она тилларига таржима қилишда ёрдам кўрсатганларга беҳад ташаккурлар изҳор қилиш билан бирга, Аллоҳ таолодан уларга икки дунё саодатини сўраб дуо қилиб қоламан.
Маҳмуд Зиёда
Қоҳира, Миср
1430 ҳижрий йил, зулҳижжа ойи, 2009 йил, ноябр.
Таржимонлар:
Анвар Аҳмад
Оралов Усмонали
Мусаҳҳиҳ
Содиқов Бобур