أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тафсилу акмалий шарҳи (Араб тили сарф фанидан дарслик)

Мулло Муҳаммад Усмон Тошқандий

 شرح

تَفْصِيلُ أَكْمَلِي

 Тафсилу акмалий шарҳи

 (Араб тили сарф фанидан дарслик)

 

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муаллиф ҳақида

 Муҳаммад Усмон Тошқандий ҳамду санодан сўнг дедилар: сарф илми толибларига зоҳир ва ҳувайдо бўлсинки, осон ва саҳл бўлмоғи учун, хусусан Охунд Кўкалдош Тошқандий ва (Аллоҳ раҳматига олган) Мулло Яъқуб Охунд, талабаларга оғзаки айтиб талим берардилар ва натижада кўпгина жамоат шу йўл билан камолга етишган эдилар.

Энди мен камина, шуларнинг йўлини табаррукан тутиб, бақадри тоқат барча тафсилоти ва тасрифоти ва эълол қоидалар билан тадвин китоб қилишга кўшиш қилдим, токи мубтадий (бошловчи) ва толиблар ушбу нусхадан осонлик билан манфаат топиб, шуғулланиб баҳраманд бўлсинлар ва ўтган устозларни дуойи хайр билан ёдлаб, заифларнинг заифи бўлган бу бандани ҳам дуоларида дариғ тутмасинлар деб умиддаман. Ва яна ушбу китобда хато ва камчиликлари бўлса уни тўлдиришга ва тасҳиҳ қилишга кўшиш қилсинлар, зеро инсон лафзи нисёндан олинган.

Мулло Муҳаммад Усмон Тошқандий, ҳижрий 1329 йил.

 

Муқаддима

 Аллоҳнинг бандаларига берган барча неъматлари учун шукроналар айтаман ва барча анбиёлар хотими бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга дуруду саломлар бўлсин.

Аммо баъд!

Ушбу рисола шундай жумлалардан иборатки, у забт қилинган, яъни мукаммал ўрганилган, унинг мисоли худди кенг ва муфассал китобларга сузиб кирувчи кема кабидир.

Ушбу рисола тўрт бобни ўз ичига олади.

Биринчи боб, феъллар биносининг тафсили бўлиб, у тўрт фаслдан иборат.

 

Китобни юклаб олиш

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]