Ажуррумия саволларида наҳвий лавҳа
بسم الله الرحمن الرحيم
МУҚАДДИМА
Наҳв (نَحْوٌ) сўзи кўп маънолар учун ишлатилади, улар: қасд, томон, мисл (ўхшаш), миқдор.
Наҳв илмининг таърифи: эъроб ва бино жиҳатидан калималар охирларининг ҳолатларини билиш асосларини ўргатувчи илм.
Мавзуси: эъроб ва бино жиҳатидан охирларида ўзгаришлар ориз бўлувчи араб калималари.
Самараси: Каломда тилни хатодан сақлаш, Аллоҳнинг каломини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини фаҳмлашни осонлаштириш.
Асосчиси: Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг буйруқлари ила Абул Асвад Дуалий.