Араб тили дарслари
Мирқобил Ҳасанов, Муборак Абзалова
Аннотация
Мазкур ўқув қўлланмаси хорижий шарқ тилларини ўқитадиган академик лицей ва ўрта махсус мактаблар, олий ўқув юртларининг ўзбек тили ва адабиёти ҳамда тарих ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабалар ва шунингдек, араб тилини мустақил ўрганувчилар учун мўлжалланган. Қўлланмада араб тили грамматикаси, бой тарихимизга оид манбалардан парчалар, шунингдек мутафаккир алломаларнинг ҳаёти ҳақидаги матнлар, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мақол, ҳикматли сўз ва мўътабар ҳадислардан намуналар берилган. Қўлланма араб тили фани бўйича тузилган ўқув дастури асосида ёзилиб, 2004 йилида илк бор нашрдан чиққан эди.
Муаллифлар биринчи нашрда йўл қўйилган хато ва камчиликларни тўғрилаб ва айни пайтда уни тўлдириб, эътиборингизга ҳавола этмоқдалар.
Ушбу ўқув адабиётини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 27.10.2009 йилдаги 373-сонли буйруғига асосан нашр қилишга рухсат берилди.