أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

37. Исмнинг жар ўринлари


جَرُّ الإِسْمِ الْمَجْرُورِ بِالْحَرْفِ
Ҳарф билан исмнинг жар ҳолатида келиши


Исмнинг етти ўринда рафъ, ўн икки ўринда насб бўлиши айтиб ўтилди. Аммо исм фақат уч ўринда жар қилинади. Агар исм қуйидаги жар ҳарфлари деб номланадиган ҳарфларнинг биридан кейин келса, мажрур бўлади.
Жар (касра ўқитувчи) ҳарфлар ушбулардир:

مِنْ، إلَى، عَنْ، عَلَى، فِى، رُبَّ، بَاء، كَاف، لام، واو، تاء، مُذْ، مُنْذُ، حَتَّى، خَلاَ، عَدَا، حَاشَا.
Ушбу жар ҳарфларга қуйидагилар мисолдир.
اُطْلُبِ العِلْمَ مِنَ الْمَهْدِ إلَى اللَّحْدِ. سِرْتُ عَنِ البَلَدِ. قعدتُ على الكُرْسِىِّ. لعبنا فِي الدارِ. رُبَّ إشارَةٍ أبْلَغُ مِنْ عِبَارَةٍ. بالعدلِ تُعَمَّرُ البلاَدُ. زيدٌ كالأسَدِ. الْمُلْكُ للهِ. وَحَقِّكَ إنِّى أحِبُّكَ. تاللهِ لَقَدْ آثَرَكَ اللهُ عَلَينَا. مَا كَلَّمْتُهُ مُذْ يَومٍ. ما رأيتُهُ مُنْذُ يَومَينِ. سَهِرْنَا حَتَّى مَطْلَعِ الفَجْرِ. لا يَنْفَعُكَ شَىءٌ خَلاَ عَمَلِ الصَّالِحَاتِ. مَا رَأيْتُ اليَومَ مِنْ أصْحَابِى أحَدًا عَدَا زَيدٍ. مَا كلمتُ اليومَ أحدًا حاشا فريدٍ.

Жар ва мажрур ҳамда зарфлар албатта бир нарсага бориб боғланади. Булар бориб боғланадиган нарсага «Мутааллақ», дейилади. Мутааллақ феъл ёки масдар, исми фоъил, исми мафъул, сифати мушаббаҳа, исми тафзил, феъл маъносини англатган исмлар бўлади. ذهبتُ إلى الْمدرسةِ، أنا واثقٌ بك дегандаги шакллар. Бу мисоллардан аввалгисида إلى الْمدرسة исми ذهبتُ га мутааллақ бўлади. Иккинчисидаги بكَ эса واثقٌ га мутааллақ бўлади. واثقٌ эса феъл бўлмай, балки феъл маъносини англатган исмдир.
Танбеҳ: Ҳарф жарлардан خلا، عدا، حاشا баъзи вақтда феъл бўлиб ҳам келади.
Танбеҳ: Жар ва мажрур ёки зарфларнинг мутааллақи баъзи вақт зикр қилинмайди. العلم في الصدور дегандаги каби. Бу вақтда мутааллақга كان каби бир феъл тақдир қилинади.
من (-дан) м: سافر محمود من القاهرة (Маҳмуд Қоҳирадан жўнаб кетди). ونزل المطر من السماء (Ёмғир осмондан ёғди).
إلى (-га) м: وصل المسافر إلى الإسكندرية، وسار إلى البحر (Мусофир Искандарияга етиб келди ва денгизга қараб юрди).
عن (ҳақида) м: عن المرء لا تسأل، وسل عن قرينه (Кишидан сўрама, у ҳақида яқинидан сўра).
على (устида) м: الجود علي المحتاج أحسن من الدرّ على التاج (Муҳтожга яхшилик қилиш тожга дур тақишдан яхшироқ).
فِي (-да) м: تعرَّف إلى الله في الرخاء يعرفك في الشدة (Тўкинчиликда Аллоҳни тани, қийинчиликда у сени танийди).
رب (гоҳо) м: رب حال أفصح من مقال، ورب صديق خير من شقيق (Гоҳида ҳолат ифодаси чиройли гапиришдан яхшироқ. Баъзида дўст туғишганингдан яхшироқ).
ب (билан) м: العمل بالقلم أنفذ من العمل بالسيف (Қалам билан иш юритиш қилич билан иш юритишдан яхшироқ).
ك (каби) м: العلم كالنور، والجهل كالظلمة (Илм нур, жаҳолат зулмат каби).
ل (учун) м: الفضل للمتقدم، والكبرياء لله (Ортиқлик пешқадам учун, кибр эса Аллоҳга (хосдир)).
و (қасам «вови») м: والله ما صنعت، والعصر إن الإنسان لفي خسر (Аллоҳга қасамки, Мен қилмадим). (Асрга қасамки, ҳақиқатда инсон зиён-бахтсизликдадир).
ت (қасам «т»си) м: تالله لا يذهب المعروف، وتالله لا يرفع الباطل  (Аллоҳга қасамки, яхшилик йўқ бўлмайди, Аллоҳга қасамки, ботил кўтарилмайди).

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]