أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Иштиқоқ ва унинг хусусиятлари ҳақида

Иштиқоқ  ва унинг хусусиятлари ҳақида

Араб тилшунослигида сўз ясалиш ҳодисаси иштиқоқ (الاشتقاق) деб юритилади.  Сўз ясалишининг энг унумли усули иштиқоқдир. Бу истилоҳ شق ўзагидан олинган бўлиб, اشتقاق “ясаш”, “пайдо қилиш”, “келиб чиқиш” маьноларини англатади.

Замонамизнинг машҳур тилшуносларидан Муҳаммад Иброҳим бу сўзга қуйидагича таьриф берган: “Бир сўздан бошқа сўзни олиш бўлиб, у икки сўзга боғлиқ маьно ва тузилиш қоидаларига мовофиқ ҳолда, маьлум морфологик қолип асосида амалга ошувчи ҳодисадир” [1,169].  Араб тилшунослиги тарихида бу ҳодиса IV ҳижрий аср ўрталаригача الاشتقاق الصغير أو الأصغر деб юритилган. IV ҳижрий асрнинг охирларига келиб, Ибн Жинний янги бир боб қўшди. Бу боб умумий маьно доирасидаги ясалган сўзлар боби бўлиб, бу الاشتقاق الكبير أو الأكبر деб номланди [2,140].

Абу Яқуб Саккокий бу тил ҳодисаси ҳақида шундай баҳс юритади: وإذا تمهد هذا فنقول الطريق على ذلك هو أن تبتدئ فيما يحتمل التنويع من حيث انتهى الواضع في تنويعه وهي الأوضاع الجزئية. فترجع منها القهقري في التجنيس و هو التعميم إلى حيث ابتدأ منه وهو وضعه الكلي لتلك الجزئية كنحو أن تبتدئ من مثل لفظ المتباين وهو موضع التباين فترده إلى معنى أعم في لفظ التباين وهو المباينة من الجانبين ثم ترد التباين إلى أعم وهو المباينة من جانب في لفظ باين ثم ترده إلى أعم وهو حصول البينونة في لفظ بان ثم ترده إلى أعم وهو مجرد البين وهذا هو الذي يعنيه أصحابنا في هذا النوع بالاشتقاق.

 Мазмуни: “Бунга киришиладиган бўлса, биз бу ҳақда шундай деймиз: бунга олиб борадиган йўл – бирор бир шаклни охиригача турли шаклларга солишни амалга оширади. Бу турли шакллар жузъий шакллар бўлиб, ўқувчи шаклларни бошқа ҳолга келтиришда шакл ортидан орқага қайтади. Бошланган жойга қайтиш تعميم   яъни умумлашишдир. Умумий шакл аввалги жузьий шаклга, албатта, оиддир. Мисол учун- متباين “ажралиб турувчи” бу تباين “ажралиб туриш” сўзидан олинган бўлиб умумий маънога қайтарилса, икки ҳосил қилинган сўз умумий шакл مباينة “фарқ қилиш” сўзига бориб тақалади. تباين сўзи умумийликка қайтарилса, باين  сўзи эътиборидан مباينة “фақр қилиш” бўлади. باين ва بان сўзларини умумийликка қайтарилса, бошланғич шакл ҳисобланувчи  масдар بين  “ажралиш” га бориб тақалади. Бу соҳибларимиз айтган фикрдир” [3,17].

Араб тилшунослиги сўз ясалиш соҳасида морфологик қолип етакчи ўрин эгаллашини юқоридаги берилган таърифдан ҳам билиб олиш мумкин. Ясалган сўзнинг морфологик бирламчи ўзагини топиш ушбу таърифда келтирилганидек, даражама-даража амалга оширилади. Бу ҳам бўлса, ўқувчига соддалаштириш мақсадида. Таърифдаги ясалган сўзнинг бирламчи шакли,  ўзаги   متفاعل   بانморфологик қолипига  солиниши натижасида  متباين “ажралиб турувчи” сўзига олиб борди.  Бирламчи ўзак сўз маъноси семантик жиҳатдан ясалган янги сўзлар маъноси билан, фонетик жиҳатдан асл ўзак товушлар бир хиллиги билан узвий боғлиқ. (متباين “ажралиб турувчи” бу تباين “ажралиб туриш”, مباينة “фарқ қилиш”, بين “ажралиш” ҳамма сўзларнинг ўзак ҳарфларини  ب ي ن  ташкил қилган).

Араб тилшунослари ўртасида иштиқоқ асли борасида тортишув бор,   бу тортишув иккита катта араб тилшунослик мактаблари ўртасида кечади. Абу Яқуб Саккокий таърифидаги “Бу соҳибларимиз айтган фикрдир” деган фикр Басра тилшунослик мактаби вакилларига ишорадир.

Иштиқоқ асли нима исм ёки феъл?

 Басралик ва куфалик араб тилшунос олимлари бу борада кенг илмий мунозара қилишган. Бунга кўра басралик олимлар: “Иштиқоқ асли масдар (ҳаракат номи) дир, чунки феъл ҳаракат номидан олинган”. Куфалик олимлар эса бу фикрнинг аксини айтишади, яъни иштиқоқ асли феъл. Ҳар иккала томон ҳам ўз қарашларини қувватловчи далилларни келтиришади.

Басралик олимларнинг далиллари:

  1. Масдар замонни ифодаламайди. Феъл эса маълум бир замонни ифодалайди. Шунингдек, масдарнинг замонни ифодаламаслиги асл унга боғланганидан. Шунинг учун масдар феълнинг аслидир.
  2. Масдар исм ҳисобланади. Исм ўзи феъл билан боғланмагани ҳолда маъно англатади, лекин феълнинг ўзи исмсиз маъно англата олмайди. Маъно англатишда феълга муҳтож бўлади. Асл фақатгина ўзи маъно англата олади.
  3. Дарҳақиқат,масдар феълнинг асли бўлгани учун шундай номланган.
  4. Масдар бир нарсанинг маъносини ифода этади ва у воқеаликдир. Феъл эса воқаелик билан замонни ифода этади. Шунингдек, бир нарса иккита нарсанинг асли бўганидек, феълнинг асли масдардир.
  5. Масдар бир маънони англатади, феъл эса турли хил маъноларни англатади. Шунинг учун олтиннинг бир тури бор, унинг кўринишлари, хиллари йўқ.

Куфалик тилшунос олимларнинг далиллари:

  1. Феъл иллатли ҳарфлардан холи бўлса, масдар ҳам шундай бўлади. Иллатли ҳарфи бўлса, масдарда ҳам шундай бўлади.
  2. Масдар феълнинг маъносини таъкидлаш учун қўлланади. Таъкидланувчи таъкидловчидан устун туради.
  3. Шундай феъллар ҳам борки, уларнинг масдарлари йўқ (نعم وبئس وعسى وليس وحبذا و إلخ).Агар масдар асл бўлса, нега бу феълларнинг масдари йўқ?!
  4. Феъл масдар қўлланишида сабаб ҳисобланади. Шунинг учун масдар феълнинг бир қисмидир.
  5. Иш ҳаракат бажарувчиси ҳаракати бўлмаса, масдар маъно англатмайди. Масдар феъл билан маъно англатгани учун ҳам унинг асли феълдир [4, 235-245].

Юқоридаги илмий баҳснинг энг муҳим қисмлари келтирилди. Араб тилида шундай сўзлар ҳам борки, феъл билан ҳам масдар билан ҳам боғлиқ бўлмаган. Улар ёрдамчи сўз туркумлари. Бундан билиб олиш мумкинки, ҳеч бир морфологик қолип асосида ясалмаган туб сўзлар ҳам мавжуд. Иштиқоқ ҳодисаси кенг доирада исм (от, сифат, сон, олмош, сон) ва феълга боғлиқ тил ҳодисасидир. Шунингдек, араб тилига ўзлашган сўзларда, тақлид сўзларда, синтактик вазифаларда ўзгармайдиган сўзларда ҳам иштиқоқ ҳодисаси кузатилмайди [5,35].

Араб тилшунослиги катта мавқега эга бўлган Ибн Жинний иштиқоққа қуйидагича таъриф беради: ”Иштиқоқ - менинг фикримча икки ҳил бўлади: кичик иштиқоқ ва катта иштиқоқ. Кичик иштиқоқ- сўзнинг ўзак ундошларини олиб, олинган ҳарфларни синчиклаб ўрганиб, уларни маълум маънолар атрофида бирлаштирилади ва албатта бу бирлаштиришда сўзларнинг қурилиш тизими ва маънолари бир-биридан фарқли бўлади. Мисол учун," "سلم (соғ-саломат бўлмоқ) ўзак ҳарфлари, бундан"  سلامة "(соғ-саломат бўлиш) ҳосил қилинди. Бу ўзак ҳарфларини маълум морфологик қолипга солиш орқали:"  "سليم  - соғлом,"  "سلم  - тинчлик, يسلم" " - соғлом бўлади, " سلمان"   Салмон  сўзлари ҳосил бўлади. Мана шу ҳодиса кичик иштиқоқ (الإشتقاق الصغير) ҳисобланади. Катта иштиқоқ эса, фақатгина уч ўзак ундошдагина кузатилади. Бу иштиқоқда уч ўзак ундош ўринлари алмаштириб, олтита вариант ҳосил қилинади ва бир маъно атрофида бирлаштирилади. Мисол учун: ق ول  وق ل  ل وق  ل ق و  ول ق ق ل و бу олтита вариантдаги сўзларнинг маъноси йенгил ва тез маънолари атрофида айланади. Мана шу тил ҳодисаси катта иштиқоқ (الاشتقاق الأكبر) бўлади” [6,133].

Абу Яқуб Саккокий юқоридаги таърифга эътироз ўлароқ: “Агар умумий маънога бошқа маънолар юкланса, маълум тартиб асосида уч та турли ҳарфларни олтита кўринишга, тўртта ҳарфни йигирма тўртта кўринишга ва бешта турли ҳарфларни бир юз йигирма кўринишга солинса, бу иштиқоқ кабир бўлади”, деб ёзади.

Ўрта аср араб тилшуносларидан Ибн Дурайд иштиқоқни қуйидаги турларга ажратади: “Иштиқоқ бошқа сўздан маълум янги маънога эга бўлган сўзни олиш бўлиб, бу икки сўз ўртасида маълум муносабатлар орқали амалга ошади. У уч хил бўлиб, ҳарфлари ва ундаги ҳаракатлар тартиб билан олинган бўлса, бу кичик иштиқоқ (мисол: أكل – йемоқ феълидан الأكل – йемиш); ўзак ҳарфлари таркиб билан олинмагани бўлса, бу катта иштиқоқ (мисол: جبذ – судрамоқ феълидан الجذب – тортиш); ўзакдан янги сўз ҳосил қилин пайтда янги сўзда талаффузида бир-бирига яқин ҳарфларнинг алмашиш ҳодисаси бўлса, бу энг катта иштиқоқ бўлади: أنهق – ҳанграмоқ феълидан نعق - ҳанграш ҳосил бўлади [7,31].  

 Араб тили дунё тиллари ичида энг кўп морфологик қолип орқали сўз ясалувчи тил ҳисобланиб, қадимги лотин тили, сомий тиллар таркибига кирувчи айрим тиллар бу жиҳат билан бу тилга ўхшаш ҳисобланади [8,37].  

Лексика доим ҳаракатда бўлиб, унинг ривожланиши, бойиш йўллари ҳар хил: бошқа тиллардан сўз олиш, сўз ясаш, маълум бир морфологик қолип асосида янги сўзлар ҳосил қилиш. Сўз ясаш - турли воситалар, ҳар хил усуллар, маълум морфологик қўшимчалар орқали амалга ошириладиган тилнинг барча соҳаларига боғлиқ ҳодисадир. Янги сўзларни ҳосил қилиш йўлларини, бу жараёнда иштирок этувчи морфологик қолипларнинг хосликларини, унда бўладиган ўзига хос ҳодисаларни сўз ясалиши бўлими текширади.

Таниқли араб тилшуноси Рожи Асмар иштиқоққа қуйидагича таъриф беради: “Иштиқоқ - аслдан ажраб чиққан қисм бўлиб, қисм ажралиб чиққанда ўзакнинг ҳарфлари унда ҳам акс этиши” [2,139]. Иштиқоқ ҳодисасини маълум морфологик қолип ташкил қилишини юқорида зикр қилинди. Бу морфологик қолипнинг асл ҳарфлари ва зиёда ҳарфлари бўлади. Бу ҳам маълум қонуниятларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳодисадаги маълум бир қонуниятлар морфологик, семантик, фонетик жиҳатларга боғлиқ ҳолда бўлади.

Саккокий иштиқоқ ва унинг муҳим белгилари ҳақида шундай ёзади: “Ўзакни ташкил қилувчи асл ҳарфлар ҳодисасига тўталсак, бу ўзида иштирок этувчи ҳарфларнинг меъёрини талаб қилиб, жузъий маънолари умумий маънога қайтувчи ўхшашларига эришиш ҳодисасидир. Бу ҳодисада ҳарфларни ўзгартириш, тушириб қолдириш ёки ортиришни ман қиладиган қиладиган ҳодиса эмас. Буларнинг бари маълум қонуниятга асосланган бўлади. Ўзгартириш (القلب) ҳодисаси кичик иштиқоқда ҳам учрайди. Мутлақо аниқ бўлса ҳам, муайян қоида қатнашади. Бу муайян қоидаларсиз сўз ҳосил қилинса, тўғри бўлмайди. Бу қоидалар ҳарфлар бўлиб, улар ўзак ҳарфлари деб номланади. Сўздаги ўзак ҳарфлардан бошқалари зиёда ҳарфлар деб юритилади. Агар ўзак ҳарфларни аниқлаштириш лозим бўлса, улар морфологик шакл ҳосил қилувчи  ف ع ل  билан тартиб билан алмаштирилади. Сўз ўзаги тўртта ёки бешта бўлса, ل  зиёда қилинади.”

Араб тилида сўз ясалиши маълум морфологик шакллар орқали амалга оширилади. Бу морфологик қолиплар ўз ичига аффиксация, конверсия, фонетик сўз ясаш услубларини қамраб олади. Бу тилда сўз ясашнинг кенг қўлланадиган энг унумли, етакчи услуби морфологик қолип орқали сўз ясаш йўлидир. Бу йўл билан ясалишда, биринчидан, семантик бошқачалик (мисол, ўзак ҳисобланувчи сўз ясалган сўз маъносидан жиддий фарқланадиган умумий маънодан чиқиб кетмайдиган янги маънога эга бўлиши), иккинчидан, морфологик-фонетик бошқачалик (ўзак сўзнинг қолипи ёки товушлари ясалган сўзникидан фарқланиши) келиб чиқади.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

 

  1. محمدإبراهيم عبادة. معجم المصطلحات النحو والصرف والعروض والقافية. – القاهرة، مكتبة  الاداب. 2011م،صفحة 356.
  2. الأستاذراجي الأسمر. المعجم المفصل في علم الصرف. – بيروت، دار الكتب العلمية. 1997م، صفحة 637.
  3. الامامابو يعقوب يوسف بن ابي بكر بن محمد السكاكي تحقيق حمدي محمد قابل. مفتاح العلوم.-القاهرة، دار التوفقية، صفحة 535.
  4. عبدالرحمان بن محمد بن سعيد الأنباري. الإنصاف في مسائل الخلاف بين النحويين: البصريين و الكوفيين. – القاهرة، مطبعة السعادة. 1961م، الجزء الأول، صفحة 880
  5. ابنعصفور الإشبيلي. الممتع الكبير في التصريف. – لبنان، ناشرون. 1996م، صفحة  563.        
  6. أبوالفتح عثمان بن جني. بتحقيق محمد علي النجار. الخصائص. – القاهرة، المكتبة العلمية.  1956م، الجزء الثاني, صفحة 512 
  7. العلامةالألمعي الأديب التحرير الألمعي الأديب التحرير الشيخ محمود العالم المنزلي. الأصول الوافية الموسومة بأنوار الربيع في الصرف والنحو والمعاني والبيان والبديع. –القاهرة، مطبعة  التقدم العلمية. 1322ه، صفحة 236.
  8. عبدالقادر عبد الجليل. علم الصرف الصوتي. – عمان، أزمنة. 1998م، صفحة 456 

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]