أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Мабдаус - сарф

Охирги дин Ислом учун араб тилини танлаган Ҳакийму Қодир Зот Аллоҳга битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Ўз умматларига Роббиси амри ила шариатни араб тилида ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин!


Аллоҳнинг каломи ва пайғамбарини ҳадисларини Ислом умматига араб тилида етказган оли байтлари ва саҳобаларига Аллоҳнинг розилиги бўлсин!
Аллоҳнинг каломи ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини бизларга етказиш ва англатишда беқиёс хизматлар қилган уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Азиз ва муҳтарам ўқувчилар! Аллоҳ таолонинг инояти ила сиз азизларга “Мабдаус - сарф” (араб тили сарф фанидан дарслик) китобини тақдим қилмоқдамиз. Ушбу китоб асрлар оша мадрасаларда дарслик қилиб ўқитиб келинган. Ўшанда бу китоб татар тили ва араб ёзувида бўлган. Бу нарса ҳозирги китобхонга бироз қийинчилик туғдириши табиий. Ана шу қийинчиликни бартараф қилиш мақсадида, китобни ўзбек тили ва кирилл ёзувида қайтадан тайёрлашга жазм қилдик. Албатта китобни тайёрлаш жараёнида баъзи жойларини тўлдириш ёки изоҳ бериш лозим бўлса, уни амалга оширдик. Айниқса жадвалларга аҳамият қаратдик. Чунки ҳозирги давр талаби шуни талаб қилади.
Қадрли ўқувчилар! Ушбу китобни ўқиш жараёнида ўзингиз учун бирор фойдали нарса топсангиз Аллоҳ таолодан деб, нуқсон ва камчиликлар учратсангиз камина ходимингиздан деб билгайсиз.

Мабдаус сарф юклаш

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]