أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Соддалаштирилган араб грамматикаси

Оламлар парвардигори Аллоҳга хамдлар бўлсин, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом (соллалоҳу алайҳи васаллам)га салавот ва саломлар бўлсин. Араб тили ― Аллоҳ таоло қуръон тили этиб танлаб олган буюк тил. Ҳақиқатда у ҳар бир мусулмоннинг қалбига яқиндир.  


Араб тили, у ҳақида гапиришганидек жуда мураккаб тил эмас, балки жуда бой тил. Аслида эса талаба араб тилини ўрганиш мобайнида дуч келадиган барча муаммолар араб тилининг мураккаблигида эмас, балки бошқа сабабларга боғлиқ. Айнан шунинг учун, талабага ёрдам бериш мақсадида у билиши зарур бўлган араб тилининг бир неча асосий грамматик қоидаларини ўзида жамлаган бу китобни ёздик.
Биз имкон қадар грамматика қоидаларини математик қоидаларга ўхшаб қуруқ ёдлаб олишга асосланган ўқув услублардан четлашишга ҳаракат қилдик. Агар талаба айнан шу тарзда билим олишга ҳаракат қилса, у кўп меҳнатини ва вақтини бекорга сарфлайди, шунингдек бундай услуб билим олиш жараёнини мураккаблаштириб, қийинлаштиргани учун, эҳтимол тилни ўрганишга бўлган ишонч ва умидни йўқолишига олиб келиши мумкин.

Соддалаштирилган араб грамматикаси юклаш

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]