Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Агар қалбда охират бўлса, дунё ўзи ёпирилиб келаверади. Агар қалбда дунё бўлса, охират ёпирилиб келмайди. Чунки охират қимматбаҳо ва қадрлидир. Дунёнинг эса қадри пастдир.
Изоҳ: Одатда қадри баланд нарсани қидириб‑излаб топилади. Қадри паст нарсага интилинмайди. Балки у ўзи келаверади.