Ҳар‑бир ҳижоб ўраб, ўзини сатр қилган муслималарга мактуб:
Ҳижоб деганда қулоқ, бўйин, сочнинг олд тутамини ёпиш, уйнинг эшиги, балкон ва бундан ташқари инстаграм, фейсбук, твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур ўринларни ёпиб юриш тушунилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), жуфтларингизга, қизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон бўлган Зотдир" (Аҳзоб сураси, 59‑оят), деб айтган.