Имом Молик роҳимаҳуллоҳ:
"Илмни кўп ривоят қилиш орқали қўлга киритилмайди. Балки у нур бўлиб, Аллоҳ ўша нурни қалбга ташлайди", деб айтдилар.
Изоҳ: Ҳозирда баъзилар, илм билан маълумот орасини ажрата олмай қолишди. Ҳақиқий илм қалбда нур бўлиб, у зулумотни ёруғликка айлантиради. Маълумот эса мияда бўлиб, у одамларга ёруғлик улаша олмайди. Аллоҳ таоло Шуъаро сурасининг 193‑195‑оятларида: "(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (Охират азобидан) огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни, Қуръон илмини) Руҳул-Амин — Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди", деб айтган.
Демак пайғамбарлар олиб келган таълимот ва уларнинг меросхўрлари бўлмиш раббоний уламолар талқин қилаётган илм ҳақиқий бўлиб, қалбни нурга тўлдиради ва у нур бошқаларни ҳам йўлини ёритади.