Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Банда молим, молим дейди. Аслида унинг моли учтадан бири билан якун топади. Еб битиргани, кийиб эскитгани ва тортиқ қилиб бойитгани", дедилар.
Бошқа ривоятда: Садақа қилиб, боқий ҳаётга жўнатгани қолади. Ундан бошқаси йўқ бўлади ва одамларга қолиб кетади, дейилган.
Имом Муслим ривояти.