أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5512

Ўзингга ўзинг фатво чиқариб олувчи бўлма!

Имом Абу Ҳанифа йўлда кетаётиб, олма ўғирлаётган кишини кўриб қолдилар. Унинг ортидан кузатиб, бориб қарасалар, у олмаларни садақа қилиб улашар эди. Имом: "Нима учун ўғирлик қилдинг, мен сени оч деб ўйлабман", десалар, у киши: "Йўқ, мен (савоб умидида) роббим билан тижорат қилмоқдаман", деди. Имом: "Бу қанаси бўлди?" дедилар. У киши: "Мен ўғирлик қилганим учун Аллоҳ битта ёмонлик ёзади. Уни садақа қилиб улашсам менга ўнта яхшилик ёзади. Демак менга тўққизта яхшилик ёзилди. Мен Роббим билан мана шундай тижорат қилмоқдаман", деди. Шунда имом: "Ўғирлик қилганингда Сен учун битта ёмонлик ёзилди. Уни садақа қилиб улашганингда садақанг қабул қилинмади. Чунки, Аллоҳ ҳалол ва покизалик билан топилган пулдаги садақани қабул қилади. Сенга ундаги бир гуноҳ ва ўғрига белгиланган жазо лозим бўлади", дедилар.

Изоҳ: Бизнинг замонимизда ҳам бу кишига ўхшаб далил‑исботсиз ўзига‑ўзи йўл топиб оладиганлар бор. У ноҳақ бўлсада ўзини ҳақ узра эканини даъво қилиб тортишади. У, аҳли илмлардан сўрамасдан ўзи топган далилга биноан иш кўради.

Аллоҳим! Манфаат берадиган нарсани бизларга ўргат ва ўргатган нарсангни манфаатли қил.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]