Олтин олдида тахтанинг қадри йўқдир. Лекин чўкаётган пайтимизда тахтани маҳкам ушлаб оламиз. У пайтга олтинга қараб ҳам қўймаймиз.
Кўпинча бошқалардаги мавжуд манфаатни кеч идрок қиламиз. Аслида ҳар‑бир инсонда, Аллоҳ одамларга манфаатли қилган томони бўлади. Сен одамлардан манфаатли томонини олиб, камчилигини ўтиб юбор. Барчамиз хато ва камчиликларга рўпара бўламиз.
Ҳозирги кунда ушбу гўзал одобга нақадар эҳтиёжимиз бор!