"Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил" (Тоҳа сураси, 130‑оят).
Одамларнинг гап‑сўзларига сабр қилиш сабр турларининг энг машаққатлисидир. Чунки, сен ҳам унинг сўзига яраша жавоб қайтаришга имконинг бор‑у, тилдан тойилмаслик учун ўзингни тутиб турасан.