Агар бахт‑саодатни хоҳласанг ибодатни лозим тут.
– Агар жаннатни истасанг Қуръон ва ҳадисни маҳкам тут.
– Агар иззат‑эҳтиромни хоҳласанг Аллоҳ учун хорликни лозим тут.
– Агар бадавлат бўлишни истасанг закотни чиқар.
– Агар шифо топишни хоҳласанг асал истеъмол қилишни йўлга қўй.
– Агар ҳурматли бўлишни истасанг илм изла.
– Агар буларнинг барчасини қўлга киритишни хоҳласанг Аллоҳ билан бирга бўл, ҳеч нарсага эътибор берма.