Саҳобалар (Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин) Қуръон китоби оз бўлганидан оятларни туя ва қўйларнинг елка курак суякларига ёзиб, Қуръонни ёд олишар ва кўп тиловатга машғул бўлишар эди. Бугунги кунда мусулмонлар орасида умр бўйи Қуръонни бир марта бўлса ҳам аввалидан охиригача ўқиб хатм қилмаганлар топилади. Ҳатто баъзилар бир марта бўлса ҳам хатм қилмасдан вафот топиб кетишган.
Аллоҳ сиз‑у, бизларни ва омма мусулмонларни бу каби нохушликдан омонда қилишини сўраймиз.