"Парвардигорингиз номига қасамки, албатта уларнинг барчасидан қилиб ўтган иш-амаллари ҳақида сўраймиз" (Ҳижр сураси, 92‑93‑оятлар).
Ушбу қасам қаршисида солиҳ кишиларнинг қалблари қўрқув ва ҳижолатдан эзилиб кетади. Ушбу қасамдан кейин ҳар‑бир оғизларидан чиққан сўз ва ҳатти‑ҳаракатларини назорат қила бошлашади. Улар учун яшашда лаззат қолмайди.