Фаҳм‑идрок нур бўлиб, қалбда зиё сочади. Ушбу неъматга солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш ёки улар таълиф этган китобларни ўқиш орқали эришилади. Билинг, яхши кимсалар билан аралашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлинганда қалбга яхшилик уруғи экилиб, яхшиликка амал қилишда ёрдамчи бўлади. Ахир ёмон кимсаларга аралашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлинганида қалбга ёмонлик муҳаббати ва ёмонлик қилишга рағбат экиладику?!
Ким солиҳ кишиларни ҳурмат қилишни билмаса, Аллоҳ уларнинг суҳбатидан маҳрум қилади. Ким солиҳ кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлса, Аллоҳ унда ибодатга рағбат қилиш ва таъқиқлардан четланиш ҳиссини зиёда қилади.
Банда қалби билан Аллоҳ томон юзланса, Аллоҳ ҳам иймон аҳлининг қалбини у томонга йўллаб, уларни ўша кишига нисбатан меҳрибон ва раҳмдил қилиб қўяди. Сен биродарингга нисбатан етмиш хил яхшиликни эҳтимоли билан яхши гумонда бўл. Чунки яхши гумон энг яхши хислат бўлиб, унда фикр сокинлиги ва дин саломатлиги бордир. Яхши гумон орқали одамлар муҳаббатини қўлга киритилади.
Аллоҳим! Бизларни сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни, нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиганлардан қилгин ва Ўзинг севиб, рози бўладиган йўлга бизларни муваффақ қилгин!