Намозни вақти ҳамда йўналиши бўлмиш қиблани аниқламай туриб уни адо этиб бўлмайди. Шу сабабли мусулмонлар фалакиёт илмига эҳтиёжлари бўлган. Шунингдек, закотни ҳисоблаш учун ҳисоб‑китобни ўрганишга тўғри келган. Демак, мусулмон жамияти беш устун бўлган исломнинг асосий шиорларини бажариш учун тамаддун (цивилизация)га эга бўлиши лозим эди. Бунинг маъноси шуки, инсон мусулмон бўлиб қолоқ қолиши мумкин эмас. Исломий илмлар тарихи бизга шу нарсани баён қиладики, Исломнинг биринчи асридаги барча илмий майдонни ривожланиши, исломдаги фарз амалларни диққат ва эътибор билан аниқлаш орқали юзага келган.
Гапни қисқа қилсак, Ислом ва илм ажралмайдиган даражада бир‑бирига яқиндир. Бу сўз кўплаб илмоний ва даҳрийларга раддия ҳамдир.
Али Изетбеговичнинг "Шарқ ва ғарб орасидаги ислом" номли китобидан.