Биродарлар! Мен сизларга қайғули бир воқеъани айтиб бераман. Бир инсон меҳмонхонаси учун янги мебел сотиб олди. Ўғли тиғ билан уни йиртиб, ичидаги матони очиб юборди. Бу нарса бола учун гўзал ўйинчоқ эди. Бир неча дақиқа ичида барча гарнитурани яроқсиз ҳолга келтирди. Отаси дарғазаб киши эди. У воқеъани кўргач, боласининг қўлини стол устига қўйиб, чизғич билан урди. Иш мураккаблашиб, боланинг икки кафти қорайиб кетди. Дўхтирга олиб боришса, болани қўлини кесиш шарт, деб айтди. Бола: "Эй отажон! Икки қўлимни кесмасликни иложи бордир", деб айтса, ота бу гапни кўтара олмасдан ўз жонига қасд қилди.
Шундай экан, қўпол ва қаттиққўл бўлмагин. Мен бу қиссани айтиш билан фарзандларга нисбатан енгил бўлгин, демоқчи эмасман. Лекин фарзандинг ҳар қандай буюмдан қадрлидир. Тўғри, бола катта ҳато қилган, лекин охирги воқеъадан тинчроқ эди.