Умар ибн Абдулазиз Аллоҳ ато қилган неъматга кўзлари тушадиган бўлса: "Аллоҳумма инний аъузу бика ан убаддила ниъамака куфрон, ав акфураҳа баъда маърифатиҳаа ав ансааҳаа фалаа усния биҳаа", деб айтардилар.
Маъноси: Аллоҳим! Сенинг номинг билан неъматинг куфрони неъматга айланишидан, неъматни билгандан кейин нонкўрлик қилишдан, неъматни унутиб, унга сано айтилмай қолишидан паноҳ тилайман.