Фарзанд дарс тайёрлашида унга нисбатан қилинадиган қўполликларнинг кўриниши қуйидагичадир:
– Фарзандга бақириш, уни уриш ёки таҳдид қилиш.
– Тушунмаганида уни бефаҳмликда айблаш.
– Бир нарсани амалга оширганида шижоатлантирмаслик.
– Дарс такрорини адо қилиб бўлгач унга керакли дам олишига йўл бермаслик.
– Тоқатидан ортиқ нарсани зудлик билан ёд олишини талаб қилиш.
– Қайта изоҳлаб беришда сабрсизлик қилиш.