Ҳар‑бир инсонда қалб бўлавермайди. Агар мана шу айтган сўзимиз нотўғри десангиз қуйидаги оятга назар солинг.
"Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир" (Қоф сураси, 37‑оят)
Қуръонни зикр қилмайдиганларни қалбдан маҳрумлар деб атади. Мен бу ерда кўкрак суяклари ўраб турган юракни назарда тутмаяпман. Балки, руҳоният оламидаги сирлар ўрни бўлмиш қалбни назарда тутмоқдаман.
Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.