"Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик" (Юсуф сураси, 21‑оят).
Агар Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссалом мубтало бўлган муаммодан аввалдаёқ халос қилганида, Миср хазинаси у кишига топширилмас ва у ерга жойлаша олмас эдилар.
Гоҳида туҳфа улкан бўлиши учун бало ҳам узайиб кетади!