Иброҳим ибн Адҳам:
"Киши то олти тўсиқни босиб ўтмагунича солиҳлар даражасига етиша олмайди", деб айтдилар.
1. Неъмат эшигини ёпиб, машаққат эшигини очади.
2. Иззат‑эҳтиром эшигини ёпиб, хорлик эшигини очади.
3. Роҳат‑фароғат эшигини ёпиб, жидду‑жаҳд эшигини очади.
4. Уйқу эшигини ёпиб, бедорлик эшигини очади.
5. Беҳожатлик эшигини ёпиб, ночорлик эшигини очади.
6. Орзу‑ҳавас эшигини ёпиб, охиратга тайёргарлик эшигини очади.