Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одамларга шундай замон келадики, унда алдов йиллари бўлади. Ўшанда ёлғончини тасдиқланади, ростгўй кишини ёлғонга чиқарилади. Хиёнатчини омонатдор дейилади ва ишончли кишини хоинга чиқарилади ҳамда рувайбизалар гапиради", деб айтганларида, у рувайбиза нима ўзи? Деб айтилди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Пасткаш одам омма ишлари хусусида гапиради", дедилар.
Ибн Можа ривояти.