Агар Аллоҳ таоло бандаларини тоат‑ибодатга мажбурлаганида, савоб йўқ бўлар эди. Агар Аллоҳ таоло гуноҳ қилишга мажбурлаганида, азоб йўқ бўлар эди. Агар беэътибор ташлаб қўйса, Унинг қудратида ожизлик бўлар эди.
Аллоҳ бандаларига буюрганда бажаришни ихтиёрий қилган, огоҳлантириб ман қилган ва енгил нарсани бажариш масъулиятини юклаган. У Зот қийин нарсани юкламаган, озгина амалга ҳам кўпгина (савобни) берган.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.