Ибрат бўладиган нарса зикрни ўзи эмас, балки зикрни кўп миқдорда айтишдир. Чунки, мунофиқлар ҳам Аллоҳни зикр қилишади. (Фақат жуда ҳам оз миқдорда зикр қилишади).
"Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар" (Нисо сураси, 142‑оят).