Бир шахс икки буйрагини ювиш учун тонг отишини кутмоқда.
Яна бошқа шахс кимёвий дори дозасини олиш учун тонг бўлишини кутмоқда.
Яна бошқа шахс устидан учқич ва танк бомба ташлашидан хавфсираб, тонг отишини кутмоқда.
Ва яна бошқа шахс ейиш учун нарсаси йўқлигидан тонг отишини кутмоқда.
Ушбу муаммолар ҳақида эшитар экансиз, қуйидаги ҳадис маъносини теран тушуна бошлайсиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан ким аҳли оиласи тинч, танаси соғлом ва бир кунлик ризқи бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки дунёни қўлга киритибди", дедилар.
Термизий ва Ибн Можа ривояти.