أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5378

Мустафо Маҳмуд ўзининг "Ислом у нима?" номли китобида қуйидаги сўзларни келтиради:

Мунозара ҳасталигига чалинганлар доим: "Нима учун Аллоҳ биз учун оғиз, тиш, томоқ ва ошқозонни ейишимиз учун яратиб, кейин рўза тутинглар, деб буюради. Яна гўзаллик ва шаҳватни яратиб, кўзларингизни тийиб, иффатли бўлинглар, деб буюради. Мана шу иш маъқулми?" деб сўрашади.

Мени уларга, балки фақат мана шу кўрсатмагина маъқул холос, деб айтаман. Аллоҳ отни минишинг, бошқаришинг ва бўйсундиришинг учун берган, у сени миниб, бошқариши ва бўйсундириши учун эмас. Тана‑аъзоинг ҳам ҳукмронлик қилиб, бошқариб, тушовлаб, ўз мақсадинг йўлида ишлатиш учун яратилган. Аниқки, у сени бошқариб, шаҳвати орқали устингдан ҳукмронлик қилиши учун уни яратмаган. Шаҳватга ҳукмронлик қилиб, ҳавойи нафсни бошқариб, ошқозонни тушовлаш ҳақиқий инсоннинг аломатидир. Демак, сен яхши кўрган нарсангга курашиб, нафсинг истамаган нарсани бажариш орқали ҳақиқий инсонга айланасан. Аммо бор ғаминг қорнинг ва шаҳватингга бўйсуниш бўлса, унда сен асо билан туртиб, майса‑беда боғлами ҳаракатга келтирадиган ҳайвонга айланасан. Ахир Аллоҳ бизни бу нарса учун яратмаганку?!

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]