Ҳасан Басрий айтдилар:
Тақво аҳлларининг шундай аломатлари борки, ўша сабабли уларни танилади
– Рост сўзлилик.
– Аҳдга вафодорлик.
– Қариндош уруғлар билан алоқани тиклаш.
– Заиф ва бечораҳол кишиларга раҳм кўрсатиш.
– Одамларга фахрланишни озайтириш.
– Гўзал хулқ.
– Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсада кенг хулқ соҳиби бўлиш.