Қайси бири афзал!
Буюк амирлардан бири қўл остидаги ходимларнинг бириникида меҳмон бўлди. Мезбоннинг зукколикда машҳур фарзанди бўлиб, амир унга лол қолар эди. Шунда амир ўша болакайни зийраклигини синамоқчи бўлиб: "Отангни уйи улуғворми ёки амирнинг уйими?" деб сўради. Бола отасини ҳурматлаш ва амирни улуғлаш орасида ҳайрон бўлиб, сўнгра: "Модомики амир уйимизда экан отамнинг уйи амирнинг уйидан улуғвор", деб жавоб берди.