Маҳзунлик ғазабнинг шеригидир. Агар кишининг қалби ўзидан паст бўлган кишидан ўч ва қасос олишга шайланса, ёйилиб, ғазабга айланади. Агар ўзидан юқори бўлган кишига ғазаб қилса, сиқилиб, маҳзунликка айланади.
Ибн Аббос: "Маҳзунлик ва ғазабни чиқадиган жойи бир бўлиб, фақат лафзи бошқачадир. Ким кучи етадиган киши билан жанжаллашса, ғазабини ошкор қилади. Ким кучи етмайдиган киши билан жанжаллашса, маҳзунликни изҳор қилади", деб айтдилар.