Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши: "Эй Аллоҳнинг расули, онам вафот топган. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?" деб айтганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа бўлади", деб жавоб бердилар. У киши: "Садақанинг қайси бири афзал?" деб айтганида, у зот: "(Сув тарқатиб) уларни чанқоғини қондириш", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти.