Ким ғийбатдан омонда қолишни истаса, қаршисидаги гумон эшигини ёпсин. Бас, энди ким гумондан қутулса, жосус ва айғоқчиликдан қутулади. Ким айғоқчиликдан қутулса, ғийбатдан омонда қолади.
(Шўъабил иймон китобидан).
Ғийбат қилувчиларнинг мақсади суҳбатдошларини кулдириш ёки ўз ғазабини қондиришдир. Аслида шайтонини кулдириб, яхшиликлари ғийбат қилган кимсага олиб берилганини ва бунга нисбатан ғазаби ортганини кўради.