Оналарга хос мактуб!
Фарзандлар учун Қуръон ўргатишдаги муҳим қадамлар!
– Фарзанд қориндалик пайтидаёқ унга Қуръон эшиттиринг.
– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг.
– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг.
– Фарзанд учун хос Қуръон совға қилинг.
– Қуръондан ёдлаган ҳар жузъи (пора) учун ҳадя тортиқ қилинг.
– Қуръонни ҳар пораси учун тантанали равишда зиёфат уюштиринг.
– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг.
– Қуръон суралари атрофидаги уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг.
– Фарзандингиз ҳар ерга борганда ҳам Қуръонни унга ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг.
– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг.
– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг.
– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг.
– Фарзандингиз ўқиган Қуръонни овозли жиҳозга ёзиб боринг.
– Қуръонга тааллуқли ҳар‑хил нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг.
– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.