Абу Язид Бистомий:
"Биз илмимизни ҳеч вафот топмайдиган Аллоҳдан олдик", десалар, "Бу айтган сўзингизга Қуръон ва суннатдан далил борми?" деб айтишди. Шунда у зот: "Қуръондаги далилим: "Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради" (Бақара сураси, 282‑оят)идир. Суннатдаги далилим: "Ким ўрганган илмига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган илмини ҳам ато қилади", деб айтилган ҳадисдир, деб жавоб бердилар. (Абу Нуъайм ривояти).