Ҳақиқий зоҳид одам дунёни ёмонламайди, уни мақтамайди ҳам, унга қиё боқмайди, дунё оқиб келса ҳам унга шод бўлмайди, орқа ўгириб кетса ҳам маҳзун бўлмайди.
Имом Байҳақийнинг аз‑Зуҳдул кабийр" номли китобидан.
Изоҳ: Зоҳид сўзи «зуҳд» сўзидан олинган бўлиб, луғатда «юз ўгирувчи, тарк этувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ розилиги йўлида риёзатга берилган, нафс васвасаларидан, дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгирган киши «зоҳид» дейилади. Зоҳидлар Аллоҳнинг зикрига халал берувчи ҳамма нарсани тарк этиб, дунёга ҳавас қўйишмайди.