Ҳар‑бир одам жидду‑жаҳд қилади. Лекин уни ўзининг шароитидан келиб чиқиб амалга оширади.
– Кимдир Қуръонни тўла ёд олиш учун бор кучини ишга солади.
– Кимдир тунги таҳажжуд намозини ўқиш учун икки соат мобайнида жидду‑жаҳд қилади.
– Кимдир беш маҳал намозни адо қилиш учун жидду‑жаҳд қилади.
– Кимдир ҳаром нарсалардан тийилиш учун бор кучини сарф қилса ва яна кимдир ўша ҳаром нарсаларни амалга ошириш учун бор кучини ишга солади.
Шундай экан сен жидду‑жаҳдинг билан юксакликка интил, шунда жаннатдаги мақомингга кўтариласан.