Қуръон ўқишга киришилганида тиловатдан олдин қуйидаги ниятларни дилга тугиб, айтмоқ лозим.
– Эй Робб! Қалбимга ушбу Қуръон тиловати сабаб шифо ато қил.
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб Ўзингни менга кўпроқ танит.
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб қалбимни покла.
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб муҳаббатинг ва Сендан қўрқиш ҳиссини насиб қил!