"Бас, энди (Қиёмат куни) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (киши ҳар бир инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур" . (Қориъа сураси, 6-7-оятлар).
Ўша кунда тарозуни оғир қиладиган нарса "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" сўзидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».
(Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.