Увайс Қараний роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Агар бир киши душмани билан учрашиш мақсадида йўлда кетаётганида устидаги совути оғирлик қилиб ечиб қўйса, қиличи оғирлик қилиб уни ҳам улоқтирса, овқат ва ичимлиги оғирлик қилиб уни ҳам ташлаб юборсада, сўнгра душманига йўлиқса, қаердан ғолиб бўлсин, оч ва ночорлиги сабаб аниқ енгиладику?!
Шунингдек зикрни оғир деб тарк қилса, равотиб суннатларни оғир деб камчиликка йўл қўйса, фарзларни ўз вақтида адо қилиш оғир деб кечиктирса, шаръий буйруқлар оғир деб уларга енгил қараса, албатта шайтон унинг қалбига ҳукмрон бўлиб олади. Оқибатда у киши ҳолати ва яшаш тарзи ёмонлашишидан шикоят қилади. Бечора инсон аслида душманига курашишдан олдин ўз нафси билан курашмоғи лозим эди.