Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Вакеъ ибн Жарроҳга қарасам унинг қўлида китоб бўлмас эди. У биз ёдламаган нарсаларни ҳам ёд олар эди. Мен бундан ажабланиб: "Эй Вакеъ! На китоб кўтариб юрасиз ва на оқ қоғозни қорага бўяганингизни кўрмаймиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз", деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб: "Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?" деди. Мен: "Аллоҳга қасам, ҳа", дедим. Шунда у: "Гуноҳларни тарк қилиш унутиш касалига шифодир. Аллоҳга қасам, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтиришда манфаатли нарсани кўрмадим", дедилар.
Нолидим хотирамдан Вакеъга,
«Гуноҳ қилма!» - дея уқтирди у менга.
Айтди у илм илоҳий нур эканин,
Бундан эса осий маҳрум эканин.
(Шофеий девони)