Садақа гўзал хотима билан якун ясалишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яхшилик қилувчи ёмон ўлимдан сақланади", деганлар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Роббнинг ғазабини ўчириб, ёмон ўлимдан халос этади", деганлар. (Имом Табароний ривояти).