Кунларнинг тез ўтиши даҳшат!
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.
Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез содир бўлмоқда. Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошинглар, бир бирингизга салом беринг, азон айтилганида муаззин билан қайтаринг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг, нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум қилинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг, Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар...