أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5184

Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган ишлар:
1. Жаброил алайҳиссалом – набий ва расулларга ваҳий олиб бориш иши топширилган.
2. Исрофил алайҳиссалом – қиёмат куни сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мейкоил алайҳиссалом – ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт – Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн – бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббиҳун – эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёҳун – зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату ъаршир роҳман – Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон – жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик – дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза – бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]