Шайх Ясин Марокуший роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Бу киши Шом ўлкасининг қишлоқларидан бирида ўн ёшли бир болакайни учратиб қолдилар. Болалар мазкур болани ўйинларига қўшилишини ёқтиришмас, у болакай атрофдаги болалардан ўзини йироқ тутиб, йиғлаган ҳолда Қуръон ўқиб юрар эди. Шайх: "Қалбимда ушбу болакайга нисбатан муҳаббат пайдо бўлиб қолди", деб, сўнгра ўша боланинг ортидан эргашиб бордилар. У болакай отаси билан дўконда ишлар, олди сотди пайтида ҳам Қуръон ўқишга машғул бўлар эди. Шайх масжидга бориб, болакайнинг устозига:
"Эҳтимол бу бола келажакда зоҳид ва обид, яъни забардаст ва тақводор уламолардан бўлиб қолар", деб насиҳат қилди.
Ҳақиқатда бу бола вояга етгач, шайхул ислом, фақиҳ ва муҳаддисларнинг етук олими деган унвонга мушарраф бўлган имом Нававий эдилар.
Ҳулийятул авлиё китобидан.