Истиғфорнинг фазилатлари:
1. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчиларни мақтади.
2. Истиғфор тақводор кимсаларнинг васфларидандир.
3. Аниқки, Аллоҳ таоло истиғфор айтганларни гуноҳини кечиради.
4. Истиғфор яхшилик ва баракани жалб қилиб, бало офатни даф қилади.
5. Истиғфор Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор қилади.
6. Истиғфор Расул ва Набийларнинг суннатидир.
7. Истиғфор куч қувват ва хайрни олиб келади.
8. Истиғфор азобдан йироқлатувчи.
"Ва Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир", (Бақара сураси, 199 оят).
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.